“Robototexnita Musoboqasi ROBBO-FEST” робототехника мусобоқалари бўйича

НИЗОМ


Умумий қоидалар

Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикасининг ўқувчи ва талабалар, ёш педагог ва тадқиқотчилар ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассислари учун «Robototexnita Musoboqasi ROBBO-FEST» робототехника соҳасидаги Республика танловининг (кейинчалик – Танлов) ўтказилиш тартиби ва шартларини белгилайди.


Танловнинг мақсади

Ўқувчи ва талабалар, ёш педагог ва тадқиқотчилар ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассислари орасида илмий-техник ижодкорликни оммалаштириш ва муҳандислик касбларининг обрў-эътиборини юксалтириш;

Долзарб муҳандислик масалалари ва техника билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларни ривожлантириш;

Инновация ва юксак технологиялар соҳаларига талаба ёшларнинг қизиқишларини рағбатлантириш.


Вазифалар

Ёшларнинг умумий маданиятини, техник ва ижодий фикрлаш креативлигини ривожлантириш;

Робототехника соҳасида инновацион, илмий-техник ижодкорликка жалб этиш;

Инновацион технологиялар, механика, электроника, 3D моделлаштириш ва дастурлаш соҳаларида ёшларнинг янги билим, кўникма ва кобилиятларини шакиллантириш;

Робототехника соҳасидаги иштирокчиларнинг ютуқларини намойиш этиш ва ташриф буюрувчилар учун қулай кўргазма майдонини ташкил қилиш;

Танловнинг барча иштирокчиларининг дўстона муносабатлари ва касбий алоқаларини ривожлантириш.


Танлов иштирокчилари

Робототехника, инновация ва ахборот технологияларига қизиқувчи, хавоскорлик даражасида робототехник ишланмалар яратиш ва соҳани оммалаштириш билан шуғулланувчи ўқувчи ва талабалар, ёш педагог ва тадқиқотчилар ҳамда корхоналарнинг 30 йошгача бўлган ёш мутахассислари танлов иштирокчилари бўлиши мумкин.


Мусобақаларда иштирок этувчи роботлар турлари

Танлов роботларни лойиҳалаш ва дастурлашда ёшларнинг янги технологиялар соҳасидаги илмий-техник ижодига бағишланган. Мусобақаларда иштирок этиш учун рухсат бериладиган роботлар турлари:

• Ўз қўли билан яратилган, радио бошқарувга эга мобиль роботлар(Robo Futbol);

• Aвтоном мобиль роботлар (“Robo Sumo” радио бошқарувсиз).

• Қишлоқ хўжалиги, экология ва қайта тикланувчи энергиялар йўналишида янги инноватсион лойиҳалар (Фойдали ихтиролар)

• Aвтоном мобиль роботлар (“Robo Racing” радио бошқарувсиз).


Натижаларни умумлаштириш ва тақдирлаш

«Robototexnita Musoboqasi ROBBO-FEST» танлови доирасида қуйидаги йўналишларда мусобақалар ўтказилади ва танлов натижалари номинациялар бўйича умумлаштирилади:

Ёшидан қаттий назар барча учун:

• Robo Futbol;

• Robo Sumo;

• Фойдали ихтиролар.

• Robo Racing


Robo Futbol, Robo Racing ва Robo Sumo йўналишда учта совринли ўринлар ўйналади. I, II ва III ўринларни эгаллаган танлов ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Фойдали ихтиролар танловида қишлоқ хўжалиги, экология ва қайта тикланувчи энергиялар йўналишида биттадан совринли ўринлар берилади. Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Алохида эътироф этилган ишланмалар муаллифлари хомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади. Барча иштирокчилар ва уларнинг раҳбарларига сертификатлар берилади.

Танлов ташкилотчилари махсус мукофотларни таъсис этиш хуқуқини ўз ихтиёрида қолдиради.

Танловнинг барча иштирокчиларига иштироки учун Сертификатлар тақдим этилади.

Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган раҳбарлар Ташаккурномалар билан тақдирланади.


Робототехника бўйича мусобақаларни ўтказиш регламенти

Мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш учун ташкилий қўмита тузилади. Ташкилий қўмита ҳакамлар ҳайъати тарикбини шакллантиради, мусобақаларни ўтказиш дастури ва иштирокчилар Жамоалари рўйхатини тасдиқлайди, мусобақани назорат қилади, танлов ишларини баҳолайди, якуний ҳулосалар чиқаради, ҳакамлик ҳайъати мажлислари баённомаларини расмийлаштиради, мусобақа натижалари ҳақида ҳулоса чиқаради, мусобақани ташкил этиш юзасидан турли масалаларни ҳал қилади.


Роботлар мусобақалари

Мусобақада ҳам Жамоалар (гуруҳда 2-3 киши, раҳбари (тренери) бошчилигида), ҳам якка тартибдаги иштирокчилар қатнашиши мумкин. Ҳар бир мусобақада кўпи билан учта иштирокчи ёки ташкилот ва корхоналардан иккита Жамоа қатнашиши мумкин. Жамоалар ўз номларига эга бўлишлари лозим. Жамоа бўлиб мусобақада иштирок этиш вақтида Жамоа раҳбари:

Жамоанинг барча иштирокчилари учун масъулиятни ўз бўйнига олади;

Мусобақа ўтказиш давомида юзага келган тортишувлар бўйича эътироз билдириши мумкин.

Рўйхатдан ўтган Жамоалар ва якка иштирокчилар мусобақаларга қўйилади

Ҳар бир тур бўйича хулосалар чиқариш ва ғолибларни тақдирлаш маросимлари мусобақанинг ёпилиш маросимида бўлиб ўтади.


Жамоаларга қўйиладиган талаблар

Жамоа раҳбари Жамоа аъзоси ҳисобланади, лекин мусобақа иштирокчиси бўлиб ҳисобланмайди. Бир жисмоний шахс бир вақтниг ўзида бир нечта Жамоага раҳбар бўлиши мумкин. Шундай ҳолат мавжуд бўлса, Ташкилий қўмитани ариза бериш вақтида огохлантириш лозим.

Ҳар бир робот учун Жамоа барча керакли материалларни тайёрлаши лозим, жумладан: робот; қўшимча (заҳира учун) батарейкалар ёки аккумуляторлар; ўрнатилган дастурий таъминотга эга бўлган ноутбуклар (нетбуклар).

Мусобақаларда қатнашиш учун ҳар бир Жамоа у ёки бу мусобақа турида бирор топшириқни бажаришга мўлжалланган роботларни тайёрлашлари лозим.

Ҳар бир Жамоанинг иштирок этиш тартиби қуръа ташлаш йўли билан аниқланади. Қуръа ташлангач, босқич бошланишидан аввал барча Жамоалар тайёрлаган роботларини ажратилган техник худудга жойлаштирадилар. Босқич тугагунча робот конструкциясига, унинг дастурига ўзгартиришлар киритиш мукин эмас. Мусобақа бўлиб ўтадиган худудда фақат Жамоа иштирокчилари (тренерларга таъқиқланади), ташкилий қўмита аъзолари ва ҳакамлар бўлишига рухсат берилади.

Ташкилий қўмита аъзолари ёки ҳакамларни рухсатисиз Жамоа иштирокчиларига мусобақа бўлиб ўтадиган худудни тарк этиш таъқиқланади. Мусобақалар бўлиб ўтаётган вақт мобайнида ҳар қандай коммуникация қурилмалари ва усулларидан фойдаланиш таъқиқланади. Мусобақа бўлиб ўтаётган худуддан ташқарида бўлган шахсларга иштирокчилар билан мулоқот қилиш таъқиқланади. Агар бирор хабар узатишга эҳтиёж туғилса, у ҳолда бевосита ташкилий қўмита аъзоси иштирокида амалга оширилади. Жамоа томонидан мазкур қоидалар бузилса, улар мусобақадан четлаштириладилар.


Роботларга қўйиладиган талаблар

Мусобақаларга ўз қўллари билан йиғилган, роботнинг ҳаракатини бошқарувчи дастур тўғридан-тўғри мусобақа иштирокчилари томонидан яратилган автоном роботлар қўйилади. Робот ҳар бир мусобақа турида роботларга қўйиладиган талабларга ва санаб ўтилган ҳолатларга жавоб бериши лозим. Роботнинг габаритлари, унинг чегаравий ўлчамалари ва массаси, аниқ регламантлар билан белгиланади. Контсрукциянинг барча элементлари, таъминотни инобатга олган ҳолда, бевосита роботнинг ўзида жойлашган бўлиши лозим. Иштирокчи ҳар бир тур бўйича мусобақа бошланишидан аввал роботни “карантин” соҳасига жойлаштириш лозим. Робот барча талабларга жавоб бериши ҳақида ҳакам тасдиғини олгач, мусобақалар бошланиши мумкин. Агар кўрикдан ўтиш вақтида робот конструкциясида носозликлар аниқланса, уни бартараф этиш учун ҳакам 3 дақиқа ажратади. Аммо, бу вақт мобайнида носозлик бартараф этилмаса, Жамоа мусобақада иштирок эта олмайди.

Мусобақа даврида ҳакам бўйруғи асосида робот манбаага уланган ёки қўлда инициализацияланган бўлиши лозим. Шундан сўнг робот ишига аралашиш таъқиқланади. Радио бошқарувга эга роботлардан ташқари, бошқа роботлар учун масофадан бошқариш ёки роботга бирор ихтиёрий буйруқ бериш таъқиқланади.

Агар робот ҳаракатлари полигон (трасса)га зарар етказса, робот дисквалификация қилинади. Роботга уриниш учун старт берилгандан сўнг унинг ишига аралашиш таъқиқланади. Агар пойгага старт берилгандан сўнг, хакам рухсатисиз ўз жойини тарк этган роботга иштирокчи тегса, робот дисквалификация қилиниши ва уриниш ҳисобга олинмаслиги мумкин. Барча робот ва қурилмалар шундай ясалган бўлиши керак-ки, атрфодаги инсонлар, бошқа роботлар ва қурилмаларга ёки мусобақа ўтаётган майдонга зарар етказмасликлари лозим.

Сумо Роботлар: 20х20х20 см ўлчамдан ошмаган холда оғирлиги 1 кг дан ошмаган холда. Агарда ушбу регламентларни бажармаган холатда мусобақадан четлаштирилади.

Футбол Роботлар: 25х25х25 см ўлчамдан, оғирлиги 1.5 кг дан ошмаган холда. Робо футболни олдидаги тўп олиб юрадиган жойи 1.5 смни ташкил қилиши керак. Агарда ушбу регламентларни бажармаган холатда мусобақадан четлаштирилади.

Пойга Роботлар: 30х30х30 см ўлчамдан ошмаган холда оғирлиги 1 кг дан ошмаган холда. Агарда ушбу регламентларни бажармаган холатда мусобақадан четлаштирилади.

Фойдали ихтиролар қуйидаги мезонларга кўра саралаб олинади:

• энергия ва ресурсларни тежаш ва замонавий технологиялар яратишга доирлиги;

• атроф-муҳитни ҳимоялаш бўйича муаммоларни ҳал қилишга қаратилганлиги;

• ижтимоий аҳамияти ва жамиятга келтира оладиган фойдаси;

• фойдаланишга тайёрлиги;

Танловда 30 ёшгача бўлган фуқаролари иштирок этиши мумкин бўлиб, аниқ бир ихтиро, фойдали модел ва лойиҳанинг прототипи мавжуд бўлиши керак.


Конструктив чекловлар

Мусобақа бошлангач мобиль роботни масофадан бошқариш таъқиқланади. Рақиб-робот датчиклари ва унинг электрон компонентлари учун шовқинлар яратиш таъқиқланади. Полигон (трасса) ёки рақиб-роботга жисмоний зарар келтириши мумкин бўлган конструкцияларни қўллаш таъқиқланади. Рақиб-роботга қарши қурол сифатида ихтиёрий термик ва электромагнит таъсирлар кўрсатиш таъқиқланади. Тез аланга олувчи моддаларни қўллаш таъқиқланади.


Ҳакамлик бўйича умумий ҳолатлар

Мусобақаларни назорат қилиш ва боҳолаш ҳакамлар ҳайъати томонидан келтирилган қоидаларга мос равишда ўтказилади. Ҳакамлар бутун мусобақа давомида барча ваколатларга эга бўладилар, барча иштирокчилар уларнинг қарорларига бўйсунишлари шарт. Ҳакамлар ҳайъати мусобақага ихтиёрий ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини ўз зиммасида сақлаб қолади, агар бу ўзгартиришлар Жамоалардан бирига имтиёз бермаса. Мусобақанинг ҳар бир турини иккита ҳакамдан иборат ҳакамлар бригадаси назорат қилади. Агар ҳакамлик борасида бирор эътирозлар юзага келса, Жамоа Ташкилий қўмитага, кейинги Жамоага старт берилгунча бўлган вақт мобайнида, ҳакамлар хулосаси бўйича арз қилишлари мумкин.

Агар роботлар бирор босқични ташқаридан кўрсатилган аралашишлар ҳисобига тугата олмасалар, ёки ўйин майдонининг ёмон шароитлари туфайли бирор носозлиқ юзага келса, ҳакамлар томонидан қайта уриниш белгиланиши мумкин. Ҳакамлардан ихтиёрий бири бирор мусобақа туридан бевосита аввал бирор Жамоа роботи учун қўшимча квалификацион текширув (ўлчашларни) белгилаши мумкин. Мусобақа иштирокчиларининг ноэтик ёки мусобақага доир бўлмаган ҳатти-ҳаракатлари, ҳакамлар томонидан жарима очколари ёки дисквалификация орқали жазоланиши мумкин.

Мусобоқа босқичлари


«Robototexnita Musoboqasi ROBBO-FEST» робототехника мусобақалари  бир неча босқичда ўтказилади.

Мусобоқа ўтказилиш жадвали ва жойи

Иштирокчиларни рўйхатга олиш 2024-йил 25-сентябргача очиқ. Аризалар https://b24-1pmaws.bitrix24.site/crm_form_pt6kw/ хавола орқали қабул қилинади.

Саралаш босқичи: 2024-йил 26-сентябр куни Тошкент шахар, Миробод тумани, Тарас Шевченко кучаси, 20 Cyber Science - Ривожланиш марказининг уқув биносида бўлиб ўтади.

Финал босқичи 9-10-октябр кунлари "CСС-2024" киберхавфсизлик саммити доирасида Intercontinental конгресс-марказида ўтказилади. 


Мукофотланган ўринлар ва мукофотлар (мукофот жамғармаси):


Мусобақа якунларига кўра барча иштирокчиларга қатнашганлик сертификатлари берилади, ғолиблар еса финалда пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин учун мукофот – 5 млн. сўм

2-ўрин учун мукофот – 3 млн. сўм

3-ўрин учун мукофот – 1 млн. сўм


Эътирозлар ва аппеляцияларни берилиши

Жамоа капитани мусобақанинг бош ҳакамига мусобақа бошланишидан аввал эътироз билдириши мумкин. Мусобақага доир саволлар, қоидадан истистно ҳолатлар ва бошқалар ташкилий қўмитанинг исталган аъзоси билан турнир бошланишидан аввал муҳокама қилиниши мумкин.


Қўшимча шартлар

Барча иштирокчилар Ташкилий қўмита талаби бўйича «Robototexnita Musoboqasi ROBBO-FEST» танловини ўтказиш ва хавфсизликни таъминлаш учун талаб этилаётган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни беришлари шарт. Мусобақа вақтида иштирокчилар кўкракларида бейжиклари бўлиши шарт. Robototexnita Musoboqasi ROBBO-FEST танловида иштирок этаётган меҳмонлар ва иштирокчилар (ёки масъул шахслар) томонидан фото ёки видео тасвирга олиш учун бевосита меҳмонлар ва иштирокчиларнинг (ёки масъул шахсларнинг) розилиги талаб этилмайди. Яъни «Robototexnita Musoboqasi ROBBO-FEST» танлови иштирокчилари Ташкилий қўмитага ўз ихтиёрига кўра фото ва видео материаллардан фойдаланишга розилик билдирадилар. Шу билан бирга иштирокчилар (ёки масъул шахслар), мусобақада иштирок этиб, мусобақа натижаларини робототехника бўйича мусобақаларни оммавийлаштириш мақсадларида ишлатилишига розилик билдирадилар.


Контакт маълумотлари


Телефон: +998 99 028 89 88
Электрон почта: info@cyberscience.uz
Қўшимча манбалар ва платформалар учун ҳаволалар:

Веб-сайт: www.cyberscience.uz
Руйхатдан ўтиш ҳаволаси: https://b24-1pmaws.bitrix24.site/crm_form_pt6kw/
Телеграм: https://t.me/cyberscience_info


CRM-форма появится здесь